Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаев Қозоғистонда парламентни бир палатали қилишни таклиф этди
Унинг таъкидлашича, агар бир палатали парламент тузиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилинса, бундай парламент «фақат партия рўйхатлари бўйича сайланиши керак».
Фото: akorda.kz
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев халққа мурожаатида икки палатали парламент ўрнига бир палатали парламент тузиш имкониятини ўрганиб чиқиш ва бу масалани референдумга қўйишни таклиф қилди.
«Айнан бугун мен яқин келажакда мамлакатимизда бир палатали парламент тузиш таклифини билдираман», деди у парламент палаталарининг қўшма мажлисида.
«Ўйлайманки, муҳокамани ўтказиш учун, ислоҳотнинг ғайриоддий хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, камида бир йил керак бўлади, шундан сўнг 2027 йилда умумхалқ референдумини ўтказиш, кейин эса Конституцияга зарур ўзгартиришлар киритиш мумкин бўларди», деб қўшимча қилди у.
Тўқаевнинг таъкидлашича, бу жуда жиддий масала ва «уни ҳал қилишда шошилиш мутлақо ноўрин».
«Ушбу ислоҳот фуқаролик секторида, экспертлар муҳитида ва албатта, амалдаги парламентда батафсил муҳокама қилиниши керак», деди у.
Тўқаевнинг таъкидлашича, агар бир палатали парламент тузиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилинса, бундай парламент «фақат партия рўйхатлари бўйича сайланиши керак».
«Шундай қилиб, Мажлиснинг (қуйи палата) ҳозирги таркиби ваколат муддати тугагунга қадар деярли хотиржам қонун ижодкорлиги жараёни билан шуғулланиш имкониятига эга бўлади. Ва Сенат умуммиллий референдум якунлари ва янги парламент сайловлари ўтказилгунга қадар ўз фаолиятини давом эттиради», деди Қозоғистон раҳбари.
Қозоғистоннинг ҳозирги парламенти 1995 йилдан буён икки палатадан - Сенат ва Мажлисдан иборат.
Мавзуга оид
19:10 / 21.02.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл ташувлари ҳажмини оширади
22:36 / 19.02.2026
Қозоғистон ва яна тўрт давлат Ғазодаги хавфсизлик кучларига қўшин юборади
09:36 / 14.02.2026
Қозоғистонлик спортчи Олимпиада-2026да олтин медални қўлга киритди
17:07 / 12.02.2026