Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда фуқароларни Украинага қарши урушга ёллаш орқали пул ишламоқчи бўлган шахс озодликдан маҳрум қилинди
44 ёшли аёл фуқароларни Россия томонидан Украинага қарши урушда иштирок этса, ойига 4-7 минг АҚШ долларидан пул берилишини айтиб, қизиқтириб келган. У бир фуқарони ёллаб, Россияга жўнатиш учун Тошкент вилоятида жойлашган “Навоий” чегара-божхона пости орқали Қозоғистонга ўтаётганида ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармаси томонидан ушланган.
Фото: ura.ru
Навоийда фуқароларни Украинага қарши урушда Россия томонидан иштирок этишга ёллаш орқали пул ишламоқчи бўлган аёл жиноий жазога тортилди. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди.
Суд ҳукмида келтирилишича, 1981 йилда туғилган Н.У. Навоий шаҳрида яшаб келган. У муқаддам фирибгарлик жинояти билан судланган.
Н.У. 2024 йил октябр ойида жиноят ишининг унга оид қисми алоҳида иш юритувига олинган шахс таклифига асосан Самара шаҳрига борган. Ушбу шахс ва аёл Ўзбекистон фуқароларини Украинага қарши урушга жалб қилиб, моддий манфаатдор бўлиш ҳақида жиноий режа тузишган.
Шундан сўнг аёл 2025 йил январ ойида яшаш манзилига қайтиб келган. У ойига 4 минг доллардан 7 минг долларгача пул берилишини, йил давомида 40 минг доллар ишлаб олишини айтиб, фуқаро А.П.ни Украинага қарши урушда иштирок этишга ёллаган. Аёл фуқаронинг чет элга чиқиш паспорти маълумотларини WhatsApp орқали Россиядаги шеригига жўнатган. Сўнгра ушбу фуқарони Россияга жўнатиш учун Тошкент вилоятида жойлашган “Навоий” чегара-божхона пости орқали Қозоғистонга ўтаётганида ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармаси томонидан ушланган.
Н.У. судда айбига тўлиқ иқрор бўлган ва қилмишидан афсусда эканини айтиб, суддан енгиллик сўраган.
ЖИБ Кармана туман суди ҳукми билан Н.У. Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 154-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни (ёлланма шахсни ёллаш, ўқитиш, молиялаштириш ёки унга бошқа моддий таъминот бериш, худди шунингдек, ундан ҳарбий тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиш) содир қилишда айбли деб топилган. Унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолда 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Навоий вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ажрими билан дастлабки суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Олдинроқ Россия армиясига ёлланган навоийлик йигит 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига тортилганди.
Мавзуга оид
16:57 / 28.01.2026
Навоийда олтин қазиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб келган гуруҳ ушланди
14:16 / 24.01.2026
Уйда ўтириб даромад топаётган қишлоқ келини: онлайн фаолият орқали мустақилликка эришган 22 ёшли Маржона ҳақида
11:39 / 22.01.2026
Зарафшонда савдо дўконларида ёнғин: 7 та дўкон зарар кўрди
18:20 / 19.01.2026