Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган 5,7 млрд сўмлик заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди
Товар-моддий бойликлар контрабандасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Хусусан, Фарғона туманида яшовчи фуқаро қирғизистонлик шахс томонидан айланма йўллар орқали “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасидан ноқонуний равишда мамлакатга ўтказиб берилган катта миқдордаги заргарлик буюмларини қабул қилиб олган.
Сўнгра моддий манфаат эвазига, уларни Фарғона шаҳрида кутиб турган Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи фуқарога етказиб берган вақтида, уларнинг иккаласи ҳам қўлга олинди.
Тилладан ясалган ушбу заргарлик буюмларининг жами оғирлиги 5 кг 706 грни ташкил қилиб, дастлабки умумий қиймати 5 млрд 746 млн сўмга тенг.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026