АҚШ президенти Доналд Трамп консерватив фаол Чарли Киркнинг ўлдирилишига бағишланган халққа видеомурожаатида АҚШда терроризмнинг кучайишида «радикал сўллар»ни айблади. Трампнинг нутқи 11 сентябр, пайшанба куни чоп этилди.
«Радикал сўллар Чарли каби обрўли америкаликларни нацистлар ва тарихдаги энг ёмон жиноятчиларга қиёслади. Бу риторика тўғридан тўғри бугун мамлакатимизда кузатилаётган терроризмга олиб келади ва уни зудлик билан тўхтатиш керак», — деди Трамп.
АҚШ президенти ўз ҳукумати «бу ваҳшийлик ва бошқа сиёсий зўравонлик ҳаракатларига алоқадор барчани, шу жумладан уларни молиялаштирган ва қўллаб-қувватловчи ташкилотларни топишига» ваъда берди. «Америкада жуда узоқ вақтдан бери зўравонлик ва қотиллик ҳар йили кимгадир ёқмаган одамларни энг нафратли шахсга айлантириш натижаси бўлиб келмоқда», — деди Трамп.







