Жамият | 13:51 / 11.09.2025
7047
2 дақиқада ўқилади

Зўрлаш жиноятини содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган фуқаро Ўзбекистонга келтирилди

Оғир жиноятларни содир этганликда айбланиб, Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган шахслар хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга келтирилди.

Фото: ИИВ

Зўрлаш жиноятини содир этгани учун Интерпол орқали халқаро қидирувда бўлган фуқаро Полшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

У Полша ҳудудида қўлга олингач ва зарур тартиб талаблари амалга оширилгач, кейинчалик жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимларига топширилди.

Шу билан бирга, Америка Қўшма Штатларидан Ўзбекистон Республикасига ноқонуний миграцияга қарши курашиш тадбирлари доирасида мамлакатда ноқонуний равишда бўлган 39 нафар фуқаро депортация қилинди. Улар орасида Интерпол каналлари орқали ўта йирик миқдордаги фирибгарлик учун қидирувда бўлган жиноятчи ҳам бор эди.

Бу АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ўртасида доимий ахборот алмашинуви ва яқин ҳамкорлик асосида АҚШ иммиграция хизматлари эътиборига тушган халқаро қидирувдаги жиноятчиларнинг қўлга олинганининг иккинчи ижобий мисолидир.

Жиноятчилар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келгач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга етказиш ва содир этилган жиноятлар учун жавобгарликка тортиш учун Интерпол Миллий марказий бюроси ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан кутиб олинди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид