Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киркни ўлдиришда гумонланувчи тергов билан ҳамкорлик қилмаяпти
«У расмийларга айбини тан олмади. У ҳамкорлик қилмаяпти, лекин унинг атрофидаги барча одамлар ҳамкорлик қилмоқда», — деди Юта губернатори Спенсер Кокс. Чарли Кирк қотиллигида гумон қилинаётган 22 ёшли шахсга 16 сентябр куни айблов қўйилади.
Тайлер Робинсон Фото: Reuters
Машҳур консерватив фаол ва блогер Чарли Киркни ўлдиришда гумонланаётган 22 ёшли Тайлер Робинсон АҚШ расмийлари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортмоқда. Бу ҳақда 14 сентябр, якшанба куни Юта губернатори Спенсер Кокс ABC News телеканалида маълум қилди. «У расмийларга айбини тан олмади. У ҳамкорлик қилмаяпти, лекин унинг атрофидаги барча одамлар ҳамкорлик қилмоқда. Ва менимча, бу жуда муҳим», — дейди Кокс.
Тайлер Робинсон ҳақидаги маълумотни расмийлар билан бўлишаётганлар орасида Кокс унинг хонадошини келтирди. Юта штати губернатори аввалроқ The Wall Street Journal нашрига гумонланувчига сўл ғоялар кучли таъсир кўрсатганини айтди. Кокс, шунингдек, Чарли Кирк отиб ташланганидан сўнг гумонланувчи Discord платформаси фойдаланувчиларига «ҳазил билан» ўқ отган шахс ўзи эканлигини айтганини тасдиқлади.
Робинсонга 16 сентябрда расман айблов эълон қилиниши кутилмоқда. Шундан сўнг жамоатчилик «кўпроқ маълумотга эга бўлади», деди Кокс.
Мавзуга оид
22:52 / 20.05.2026
АҚШ Раул Кастрога сиртдан жиноий айблов эълон қилди
20:14 / 20.05.2026
АҚШ ва Исроил Эронда собиқ президент Аҳмадинажодни ҳокимиятга олиб келмоқчи эди – ОАВ
18:15 / 20.05.2026
Трамп ва унинг оиласи ўтган йиллар учун солиқ даъволаридан бутунлай озод этилди
08:58 / 20.05.2026