Жаҳон | 07:15 / 15.09.2025
3278
1 дақиқада ўқилади

Руминия мудофаа вазирлиги Россия дрони мамлакат ҳаво сарҳадини бузганини маълум қилди

Вазирликнинг билдиришича, дрон Руминия осмонида 50 дақиқага яқин турган, сўнгра Украина ҳудуди сари йўл олган.

Фото: Getty Images

Руминия мудофаа вазирлиги 13 сентябр куни Россия дрони мамлакат ҳаво сарҳадини бузганлигини маълум қилди.

"РФ томонидан Украинага қарши ҳужумларда қўлланилаётган "Геран" туридаги учувчисиз бошқариладиган учоқ 13 сентябр шанба куни соат 18:05да Руминия ҳаво сарҳадига кирди ва Добружи шимолида патруллик қилаётган F-16 қирувчилари томонидан аниқланди", - дейилади вазирлик хабарида.

Мудофаа вазирлигининг билдиришича, дрон Руминия осмонида 50 дақиқага яқин турган, сўнгра Украина ҳудуди сари йўл олган.

"Учувчиларга нишонни уриб туширишга рухсат берилди, лекин эҳтимолий хатарлар ҳисобга олиниб, унга қарата ўт очилмади", - дея таъкидлаган вазирлик.

Аввалроқ Полша ҳарбий қўмондонлиги Россия ҳужуми вақтида дронлар бир неча бор Полша ҳаво ҳудудини бузганини билдирганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид