Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Руминия меҳнат миграцияси соҳасида ҳукуматлараро битим имзолайди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Руминия элчиси меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олим Абдуллаев Руминия элчиси Даниел Кристиан Чобану билан учрашув ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, ҳукуматлараро битим имзолаш, ноқонуний миграцияга қарши курашиш ва консуллик маслаҳатлашувларини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар тизимли мулоқотни давом эттиришга ўзаро қизиқиш билдирганликларини тасдиқлади ва ҳамкорликнинг қўшма чораларини амалга ошириш юзасидан келишувга эришди.
Мавзуга оид
12:27 / 13.03.2026
Украина ва Руминия ҳарбий дронларни биргаликда ишлаб чиқаради
08:25 / 06.02.2026
Наманганда ноқонуний меҳнат миграциясига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
20:22 / 28.01.2026
Хориждан Ўзбекистонга юборилаётган пул ўтказмалари миқдори қандай ўзгаряпти?
20:02 / 15.01.2026