Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон энг кўп олтин қазиб олувчи мамлакатлар ўнталигига кирди
Жаҳон бўйлаб олтин қазиб олиш 2024 йилда 3600 тоннани ташкил этди, бу 2023 йилга нисбатан атиги ярим фоизга кўп, деб хабар бермоқда "Дунё" Россиянинг "Караван Инфо" ахборот агентлиги маълумотига таяниб.
Қайд этилишича, ўртача ўсиш суръатига қарамай, олтинга бўлган қизиқиш ҳам саноат, ҳам молия бозорлари томонидан юқорилигича қолмоқда.
Таъкидланишича, анъанавий равишда Хитой биринчи ўринни эгаллаб турибди, Россия ва Австралия кейинги ўринларда қайд этилган. Канада ва АҚШ ҳам кучли бешликка кирди. Ўзбекистон энг йирик ўнта давлат қаторидан жой олди. Бу Ўзбекистоннинг жаҳон олтин қазиб олиш ва савдосидаги роли ортиб бораётганини тасдиқлайди.
"Олтин қазиб олиш анъанавий равишда Ўзбекистон экспорт салоҳиятининг асосий йўналиши бўлиб келган. Ўнта йирик ишлаб чиқарувчилар қаторига кириш иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, молия секторини ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун янги имкониятлар очади", – деб ёзилган манбада.
Мавзуга оид
07:27 / 17.03.2026
Дунёдаги энг кучли ҳарбий флотлар: 2026 йил рейтинги
18:32 / 16.03.2026
2030 йилга қадар Ўзбекистонда олтин ишлаб чиқаришни 175 тоннага етказиш вазифаси қўйилди
07:23 / 16.03.2026
Инсон учун энг хавфли ҳайвонлар: ўлим кўрсаткичи рейтинги
08:21 / 11.03.2026