Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон маҳсулотлари учун Африка бозорларига йўл очилади
Ўзбекистон дипломатлари Миср–Африка тадбиркорлари уюшмаси (ЕАВА) раҳбарияти билан музокара ўтказди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Африка давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон ва EABA ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, жумладан, саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тўқимачилик ва логистика соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан фикр алмашди.
Уюшма аъзоларининг Ўзбекистонга, мамлакат компанияларининг эса Африка бозорларига кириб келишига кўмаклашиш, ўзаро инвестиция ва экспорт салоҳиятини ошириш, тадбиркорлар ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни йўлга қўйиш борасида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.