Жаҳон | 13:13 / 20.09.2025
2021
2 дақиқада ўқилади

Германияда умумий овқатланиш соҳасида ноқонуний мигрантларга қарши рейд ўтказилди

Ресторан ва меҳмонхоналарни текширишга бир неча минг немис божхоначилари жалб қилинган.

Фото: picture-alliance/dpa/A. Dedert

Федерал божхона терговчилари Германиянинг бир қанча шаҳарларида умумий овқатланиш соҳасида ноқонуний ишга жойлашганларни аниқлаш мақсадида рейд ўтказди. «Бугунги кунда бутун мамлакат бўйлаб ўтказилаётган операция доирасида божхона ходимлари ноқонуний ишга жойлашиш, энг кам иш ҳақининг бузилиши ва ноқонуний меҳнатга қарши курашмоқда», деди Кёлн божхона бошқармаси бош бошқармаси матбуот котиби Йенс Аланд 19 сентябр, жума куни кечқурун dpa ахборот агентлигига.

Dpa маълумотларига кўра, шу куни Германия бўйлаб ресторан ва меҳмонхоналарни текширишга бир неча минг божхона ходимлари жалб қилинган. Хусусан, биринчи текширувлар Кёлн ҳудудида ўтказилди. Аланднинг сўзларига кўра, рейд давомида «учта муассасада учта қоидабузарлик» аниқланган. «Биз деярли ҳар куни ноқонуний меҳнатни ишга солаётган ёки ишчиларига энг кам иш ҳақидан анча кам маош оладиган корхоналар ҳақида хабарлар оламиз», деди у.

Аввал хабар қилинган корхоналар текширилмоқда, дея хабар беради dpa. Агентлик маълумотларига кўра, 19 сентябр куни депортация қилиниши лозим бўлган шахс аниқланиб, иммиграция хизматига топширилган. Умуммиллий рейднинг натижалари хабар эълон қилинган пайтда маълум қилинмаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид