Жаҳон | 01:00 / 21.09.2025
5183
1 дақиқада ўқилади

Чехия президенти НАТО мамлакатлари осмонидаги Россия ҳарбий самолётларини уриб туширишга чақирди

19 сентябр куни Эстония мудофаа кучлари бош штаби Россиянинг учта МиГ-31 қирувчи самолёти Эстония ҳаво ҳудудига рухсатсиз кириб келганини маълум қилганди.

Фото: CTK

Чехия президенти Петр Павел агар Россия ҳарбий самолётлари НАТОга аъзо мамлакатлар ҳаво ҳудудини бузиб кирадиган бўлса, уларни уриб туширишга чақирди, деб ёзади Novinky портали.

Павелнинг сўзларига кўра, Россиянинг бундай ҳаракатлари Европадаги кескинликни сезиларли тарзда кучайтирмоқда. 

“Иттифоқчилар адекват тарзда, жумладан, ҳарбий йўл билан жавоб қайтариши керак”,- деди у.

19 сентябр куни Эстония мудофаа кучлари бош штаби Россиянинг учта МиГ-31 қирувчи самолёти Вайндлоо ороли яқинидаги Финландия кўрфази узра Эстония ҳаво ҳудудига рухсатсиз кириб келгани ва у ерда тахминан 12 дақиқа қолганини маълум қилганди.

Мавзуга оид