Учрашув аввалида Юнус эл-Гази Global Diplomatic Forum шаклланиши ва ташкилотнинг асосий вазифалари тўғрисида сўзлаб берди. У, шунингдек, сўнгги йилларда Ўзбекистон таълим тизимида амалга оширилган самарали ислоҳотларни юксак баҳолади.
Мулоқот якунида, GDF билан дипломатлар малакаси ва кўникмаларини ошириш, улар учун мўлжалланган ўқув дастурларини биргаликда уюштириш бўйича икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.
Global Diplomatic Forum – GDF Лондонда таъсис этилган. Ташкилотнинг асосий фаолияти дипломатлар, мутахассислар ҳамда соҳага қизиқиш билдирган талабалар учун давра суҳбатлари, тренинглар, дипломатик этикет, протокол ва маросимларга бағишланган курсларни ўтказишга қаратилган. Ҳозирги кунга қадар мазкур курсларни 75 та мамлакатдан келган икки мингдан зиёд тингловчи тамомлаган.















