Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олим Абдуллаев Латвия элчиси Гиртс Яунземс билан учрашди.

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида жорий йилнинг 27-28 январ кунлари Ўзбекистон делегациясининг Латвияга ташрифи якунлари муҳокама қилинди ва меҳнат миграцияси соҳасида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича кейинги қадамлар келишиб олинди.

Учрашув якунида Латвия томони билан ҳукуматлараро битимни кўриб чиқиш жараёнини тезлаштириш ва Ташқи ишлар вазирликларининг тегишли бўлинмалари ўртасида консуллик маслаҳатлашувларини ташкил этишга келишиб олинди.