Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сариосиёда ҳоким ёрдамчиси, муҳандис ва қишлоқ хўжалиги масъули қўлга олинди
Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси мансабдор танишлари орқали ҳокимлик захирасидаги ерни 30 йилга ижарага олиб бериш учун 29 млн сўм сўраган. У ва шерикларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ҳоким ёрдамчиси ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда фуқаро ишончига кириб, мансабдор танишлари орқали туман ҳокимлиги захирасидаги 2,5 гектар суғориладиган ер майдонини 30 йил муддатга ижарага олиб бериш эвазига 29 млн сўм талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар идоралари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ёрдамчиси сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида у ушбу пул маблағини «Ўздаверлойиҳа» илмий лойиҳалаш институтининг «Сурвилерлойиҳа» бўлинмаси муҳандиси ҳамда Сариосиё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими шуъба бошлиғига бериши кераклиги маълум бўлган.
Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, муҳандис ва шуъба бошлиғи ушбу пул маблағини олганида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:28 / 16.07.2026
Ҳоким ёрдамчиларига оид яна бир коррупциявий ҳолат фош этилди
10:46 / 14.07.2026
Сурхондарёда ўта иссиқ кунларда оғир юк автомобиллари ҳаракати чекланади
12:17 / 13.07.2026
Ургутда прокурор ўринбосари қўлга олинди
17:23 / 09.07.2026