Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, фуқаро А.С. 6 нафар фуқарони алдаб, уларнинг номига тижорат банки филиалидан ажратилган автокредит тўловларини ўзи тўлаб юришига ишонтириб, жами 1,2 млрд сўм кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган 8 та автотранспорт воситасини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ўзлаштирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.














