ТИВ маълумотига кўра, учрашув чоғида ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари, жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, малакаларни ўзаро тан олиш ва касб-ҳунар таълимини ривожлантириш, ноқонуний миграцияни қисқартириш, шунингдек, одам савдоси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон фуқароларини Корея Республикасида мавсумий меҳнат ишларида (Е-8) иштирок этиш дастурига қайта жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.

Ноқонуний миграцияга қарши курашиш, меҳнат мигрантлари учун шароитлар яратиш ва ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида мунтазам видеоконференцалоқа ўтказиш учун ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.