Кеча, 26 сентябр куни соат 10:49 да Тошкент шаҳар ФВБга «112» тизими орқали Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида жойлашган биноларнинг бирида лифт ичида 5 нафар фуқаро қолиб кетгани ва уларга амалий ёрдам кераклиги тўғрисида ташвишли хабар келиб тушган.
Мазкур хабарга кўра, зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб борган ва махсус асбоб-анжомлар ёрдамида лифт ичида қолиб кетган фуқаролар соғ-саломат қутқарилган.










