Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ҳамидулло Сагдуллаевнинг Kun.uz’га билдиришича, ҳолат 1 октябр куни шаҳарнинг Гўри Амир маҳалласи ҳудудида юз берган.
Таъкидланишича, 2002 йилда туғилган йигит ўзига таниш бўлган қиз билан сайр қилиб юрган вақтида улар ўртасида келишмовчилик чиққан. Йигит келишмовчиликни ҳал қилиш мақсадида қизни машинага таклиф қилган, бироқ у рози бўлмагач уни машинага мажбурлаб ўтқазишга уринган.
Терговга қадар текширувлар давомида қиз йигитга нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан йигитга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) асосида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга юборилган.











