Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ярославлда Россиянинг йирик нефтни қайта ишлаш заводларидан бири ёниб кетди
Ярославл вилояти ҳокимияти нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиққанини тасдиқлади. Astra хабарига кўра, ёнғин йилига 15 миллион тоннани қайта ишлаш қувватига эга Ново-Ярославский нефтни қайта ишлаш заводида юз берган.
Фото: Видеодан кадр
Ярославлда «Славнефт» нефт компанияси таркибига кирувчи ва Россиянинг энг йирик қайта ишланган нефт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган «Ярославнефтеоргсинтез» (Ново-Ярославский) нефтни қайта ишлаш заводи ёниб кетди. 1 октябр, чоршанба куни эрталаб ёнаётган нефтни қайта ишлаш заводи тасвирлари бошқалар қатори Astra Telegram канали ва маҳаллий "76.ru" нашри томонидан эълон қилинган.
"76.ru" нашрининг хабар беришича, Ярославлдаги Московский проспекти ҳудудида улкан тутун кўтарилди. «Ёнғин ҳақида хабар соат 06:28 да келиб тушди, воқеа жойига жўнатиш жадвалига кўра куч ва техникалар жўнатилди», — деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. Бироз вақт ўтгач, Ярославл вилояти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғинни ўчиришда 106 нафар шахсий таркиб ва 36 дона техника ишлаётгани ҳақида хабар берди. Вазирлик хабарига кўра, қурбонлар йўқ.
Ярославл вилояти губернатори Михаил Евраев нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиққанини тасдиқлади. «Аҳоли бу душманнинг дрон ҳужуми оқибати бўлиши мумкинлигидан хавотирда эди. Аммо ҳодисанинг бунга алоқаси йўқ. Бугун ҳеч қандай дрон ҳужумлари қайд этилмаган. Ёнғин техноген характерга эга», — дея таъкидлади у Telegramʼда.
Россия Мудофаа вазирлиги Ярославл вилоятида Украина қуролли кучлари томонидан эҳтимолий ҳужум ҳақида хабар бермади. Украинага қарши кенг кўламли урушни давом эттираётган Россия вазирлиги Белгород ва Ростов вилоятлари (ҳар бири 8 та), Саратов (3) ва Воронеж (1) устидан бир кечада 20 та Украина учувчисиз учоғи йўқ қилинганини билдирди.
"Ярославнефтеоргсинтез" заводи веб-сайтида унинг ўртача нефтни қайта ишлаш қуввати йилига тахминан 15 миллион тоннани ташкил этиши қайд этилган. Компания Евро-5 стандартидаги мотор бензини ва дизел ёнилғиси, авиация керосини ва реактив двигателлар учун ёнилғи, кенг ассортиментдаги мойлар, битум, парафин-мум маҳсулотлари, ароматик углеводородлар, суюлтирилган газлар ва иситиш мойларини ишлаб чиқаради.
Мавзуга оид
13:48
Гомелдаги идиш-товоқ заводи РФ учун ҳарбий дронлар етказиб беряпти
23:00 / 04.12.2025
Америка делегацияси Зеленский билан учрашувни бекор қилган — ОАВ
15:46 / 04.12.2025
Россияда Roblox ўйин платформаси блокланди
14:59 / 04.12.2025