Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Табиат қайта тикланишини акс эттирувчи суратлар: 2025 йилги мукофот ғолиблари эълон қилинди
Германия табиат фотосуратчилари жамияти (GDT) Rewilding Europe Award 2025 ғолибларини эълон қилди. Мукофот Европадаги ёввойи табиат ва ландшафтларнинг қайта тикланишини ҳужжатлаштирган, экотизим барқарорлиги ва табиатни муҳофаза қилиш муваффақиятлари ҳақида ҳикоя қилиш учун фотография кучини намойиш қилувчи энг жозибали фотосуратларни алоҳида кўрсатади.
Фото: Marijn Heuts
Испаниялик фотограф Жон А. Хуарес «Атлантика осетрининг қайтиши» иши учун Rewilding Europe Award 2025 мукофотини қўлга киритди. Унинг фотосуратлари бадиий мукаммаллиги ва ҳикоя қилиш кучи учун мақтовга сазовор бўлди. Швецияда 120 йил ичида биринчи марта атлантика осетрини реинтродукция қилиш пайтида олинган ушбу сурат Европа экологиясидаги тарихий лаҳзани акс эттиради.
Фото: Jon A. Juárez
Иккинчи ўринни Руминиядаги Văcărești боғини ҳаводан суратга олган Золтан Гергели Наги эгаллади. Бир пайтлар ташландиқ қурилиш майдончаси бўлган, Бухарест марказидаги бу боғда юзлаб турлар яшайди ва аҳоли учун машҳур дам олиш маскани ҳисобланади.
Бошқа эътиборга молик ишлар орасида - Германиядаги кўмир қазиб олишдан вайрон бўлган ландшафтга қайтган бўрилар (Кристиан-Д. Моравиц), ўз яшаш жойини шакллантирган қундуз портрети (Марийн Ҳеуц) ва ўрмон экотизимларининг чидамлилигини кўрсатадиган қобиқ қўнғизининг яқиндан олинган сурати (Жонатан Фибер).
Фото: Christian-D. Morawitz
Фото: Jonathan Fieber
Мавзуга оид
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
08:18 / 09.02.2026
Сурхондарёда экология бўлими раҳбари 500 доллар пора билан ушланди
19:49 / 07.02.2026
Тошкент вилоятида ноқонуний равишда тупроқ ва қум-шағал қазиган шахсларга чора кўрилди
13:01 / 03.02.2026