Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туск «ШО» портлатилиши ҳақида: украиналикни топшириш Полша манфаатларига мос келмайди
Полша ҳукуматининг позицияси шундан иборатки, «Шимолий оқим» иши бўйича ҳибсга олинган шахсни бошқа давлатга экстрадиция қилиш Варшава манфаатларига тўғри келмайди, деди Полша бош вазири Доналд Туск.
Фото: Kacper Pempel / Reuters
«Шимолий оқим» ва «Шимолий оқим 2» газ қувурлари портлашларига алоқадорликда гумон қилинаётган украиналикни бошқа давлатга экстрадиция қилиш Полша манфаатларига тўғри келмайди. Бу ҳақда 7 октябр, сешанба куни Полша бош вазири Доналд Туск баёнот бериб, бу Полша ҳукуматининг позицияси эканини таъкидлади.
Бир кун аввал, 6 октябрда Варшава суди юқорида тилга олинган Украина фуқаросининг дастлабки ҳибсда сақлаш муддатини 40 суткага, 9 ноябрга қадар узайтирди. ОАВ хабарига кўра, бу чора гумонланувчини Германияга экстрадиция қилиш бўйича қарор қабул қилинган пайтда қўлланган. Украиналикнинг адвокати Тимотеуш Пароцкининг сўзларига кўра, прокуратура дастлаб гумонланувчини ҳибсда сақлаш муддатини 100 кунга узайтиришни сўраган.
Германия бу шахсни ҳибсга олиш учун Европа ордерини берди, унга кўра у 30 сентябр куни Варшава чеккасида Полша полицияси томонидан ушланган эди.
6 октябр куни Германиянинг Tagesschau ахборот дастури ўз веб-сайтида Полша суди «яқин ҳафталар ичида» Европа ҳибсга олиш ордени асосида украиналикни Германияга экстрадиция қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши ҳақида хабар берди.
Украиналикнинг ҳимояси унинг Германияга экстрадиция қилинишига қарши. Адвокатларнинг позицияси шуки, Россиянинг Украинага қарши уруши фонида ҳибсга олиш бўйича Европа ордерининг ижросига йўл қўйиб бўлмайди, деб таъкидлайди Tagesschau.
Мавзуга оид
14:31 / 03.12.2025
Марказий Европа аграр ҳабида ўзбек мева-сабзавотлари премиум сегментга чиқмоқда
09:39 / 02.12.2025
Туск Мерцни нацистлар қурбонларига товон тўлашга чақирди
14:55 / 25.11.2025
Полшада темирйўл диверсиялари иши бўйича Украина фуқароси ушланди
10:15 / 21.11.2025