Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим дорихоналарда сертификатланмаган дорилар аниқланди
Рақобат қўмитасига республиканинг айрим дорихоналарида чет элда ишлаб чиқарилган дори воситаларининг сифати кафолатланмаган нусхалари сотилаётганлиги ҳақида хабарлар келиб тушди.
Фото: Kun.uz
Қўмита ўз ваколатлари доирасида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази билан ҳамкорлик назорат хариди тадбири ўтказди. Ушбу олиб борилган тадбирлар натижасида, айрим дорихоналардан харид қилинган препаратларнинг сериялари Давлат реестрига киритилмагани ёки мувофиқлик сертификати мавжуд эмаслиги ҳолатлари аниқланди.
Жумладан, Наманган вилоятидаги дорихонада Forsiga, Андижон вилоятидаги айрим дорихоналарда "Брилинта", Forsiga, Pulmicort, Тошкент шаҳридаги айрим дорихоналарда Forsiga ва "Брилинта" дорилари шулар жумласидан.
Юқорида аниқланган ҳолатлар бўйича тўпланган барча ҳужжатлар белгиланган тартибда дорихоналар кесимида тегишли чоралар кўриш ва сифати кафолатланмаган дори воситалари савдодан йиғиб олиниш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментига юборилган.
Рақобат қўмитаси истеъмолчиларни дори воситаларини харид қилишда уларнинг сертификатини текшириб кўриб, кейин харид қилишлари мақсадга мувофиқлиги ҳақида огоҳлантирди.
Шу билан бирга, сертификатлар ҳақидаги маълумотларни онлайн тарзда текшириш имконияти ҳам мавжуд. Истеъмолчилар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг махсус электрон тизими орқали дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникалари учун берилган мувофиқлик сертификатлари ҳақида маълумот олиши мумкин.
Мавзуга оид
22:20 / 15.01.2026
Навоийда 5-синф ўқувчиси B2 сертификатини қўлга киритди
13:32 / 14.01.2026
Хорижий тил ўқитувчиларига сертификат олиш учун қўшимча вақт берилмоқда
14:06 / 02.01.2026
Маҳаллий товар сертификати харажатлари компенсация қилинади
08:48 / 24.12.2025