Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“2 нафар бола шифокорлар кузатувида қолмоқда” – ССВ Форишдаги ҳолат бўйича баёнот берди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фориш туманида боғча болалари заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат озиқ-овқат омиллари билан боғлиқ бўлиши эҳтимоли борлигини маълум қилди. Вазирликка кўра, аниқ сабаб лаборатория таҳлиллари натижаларига кўра белгиланади.
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Форишда овқатдан заҳарлангани гумон қилинаётган боғча болаларининг аҳволи барқарор. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, 2025 йил 9 октябр куни Жиззах вилояти Фориш туманидаги бир нечта мактабгача таълим ташкилотларининг айрим тарбияланувчиларида енгил нохушлик, ҳароратнинг кўтарилиши, кўнгил айниши ва қисқа муддатли овқат ҳазм қилиш бузилиши белгилари кузатилган.
“Уларга ўз вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирги пайтда барча болаларнинг аҳволи барқарор, соғлиғига хавф йўқ. Фақат 2 нафар бола профилактика мақсадида шифокорлар кузатувида қолмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, нохушлик ҳолати озиқ-овқат омиллари билан боғлиқ бўлиши эҳтимол қилинмоқда. Аниқ сабаб лаборатория таҳлиллари натижаларига кўра белгиланади”, дейилади вазирлик баёнотида.
Маълум қилинишича, ҳозирда Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати мутахассислари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва сувдан намуна олинган, тадқиқотлар олиб борилмоқда. Вазият тегишли хизматлар томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Аввалроқ Фориш туманидаги 4 та давлат мактабгача таълим муассасасининг 37 нафар тарбияланувчиси иситма кўтарилиши, кўнгил айниши ва ҳолсизлик каби шикоятлар билан шифохонага мурожаат этгани хабар қилинганди. Кейинчалик Фориш тумани ҳокимлиги расмий каналида бу ҳақдаги баёнот таҳрирланиб, болалар сони 35 нафарга камайтириб қўйилди.
Мавзуга оид
08:45 / 13.01.2026
Антибиотиклар электрон рецепт билан: ССВ ижтимоий тармоқлардаги хабарларга аниқлик киритди
09:33 / 02.01.2026
ССВ: янги йилнинг биринчи кунида 1815 нафар чақалоқ дунёга келди
18:46 / 01.01.2026
2026 йилнинг илк кунида энг кўп туғилиш Фарғонада қайд этилди
08:41 / 30.12.2025