Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон Сурхондарёда мис қазиб олишга 650 млн доллар сармоя киритади
Узунда мис қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш ишлари жадаллаштирилади. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Ҳиндистоннинг Glokal Yevroaziya МЧЖ ХК раиси Иқбал Моҳаммад бошчилигидаги делегация иштирокида бўлиб ўтган учрашувда келишиб олинди.
Учрашувда ҳиндистонлик инвесторлар томонидан Узун туманида умумий қиймати 650 миллион доллар бўлган мис қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш жараёнлари муҳокама қилинди. Лойиҳа доирасида йилига 10 минг тонна мисни қазиб олиш ва қайта ишлаш қувватига эга корхона барпо этилиши режалаштирилган бўлиб, бу орқали 350 та янги иш ўрни яратилади.
Бугунги кунда лойиҳанинг биринчи ва иккинчи босқич геологик-қидирув ишлари якунланган, айни пайтда эса завод қурилиши бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, инвесторлар томонидан соғлиқни сақлаш ва олий таълим муассасаларини ташкил этишга оид қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув якунида лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларни тайёрлаш, ташкилий босқичларни бошлаш ҳамда мис қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш жараёнларини жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
20:58 / 08.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин барпо этган боғ сақлаб қолинадиган бўлди
13:33 / 08.06.2026
Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда
08:51 / 03.06.2026