Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистондан контрабанда қилинган наркотик модданинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Фото: Видеодан кадр
Унда, “Тошкент-Андижон” йўналишида ҳаракатланаётган Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Cobalt русумли транспорт воситаси Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” йўл-патрул хизмати масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, машинада у билан кетаётган шериги – Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида яшовчи Қирғизистон фуқаросининг ёнида 4 кг 897 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, Қирғизистон фуқароси ушбу ажал оғусини Бухоро туманидаги дала майдонидаги хуфия жойдан олганлиги аниқланиб, мазкур ҳудуд кўздан кечирилганда, у ерда яна 45 кг 52 гр. “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 246- ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.
Терговга қадар текширув давомида маълум бўлишича, муқаддам учинчи шахслар томонидан Афғонистондан контрабанда йўли билан Бухоро вилоятига етказиб берилган ушбу қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси Ўзбекистон ҳудудидан транзит сифатида олиб ўтилиши керак бўлган.
Мавзуга оид
21:23 / 04.12.2025
Афғонистонда 13 ёшли бола қариндошларининг қотилини 80 000 томошабин олдида қатл қилди
20:27 / 02.12.2025
Тожикистон афғон чегарасини қўриқлаш учун Россиядан ҳарбий ёрдам сўради
19:03 / 02.12.2025
Тожик-афғон чегарасида яна икки хитойлик ҳалок бўлди, Хитой хавфсизликни таъминлашни талаб қилди
17:36 / 02.12.2025