Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрисабз кўчасида автобус Cobalt'га бориб урилди
Тошкентда Saz Le-60 русумли автобус иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий маълумот берилди.
Кеча, 17 октябр куни соат тахминан 16:35 ларда «1-автобус саройи» филиали тасарруфидаги Saz Le-60 русумли, 26-сонли йўналиш автобуси ҳайдовчиси Ш.О. (1987 йил туғилган, иш стажи 15 йил) бошқарувидаги автобус ЙТҲга учради.
У автобусни Юнусобод тумани Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, йўлнинг қатнов қисмига сув сепилганини ҳисобга олмасдан ва оралиқ масофани сақламаслик оқибатида олдинда ҳаракатланиб кетаётган Cobalt русумли автомобилнинг орқасидан бориб уриб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ўз навбатида, Cobalt русумли автомобил ҳам тўқнашув натижасида олдида ҳаракатланиб кетаётган BYD русумли автомобилга урилган.
Дастлабки маълумотга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Енгил автотранспорт воситалари ҳамда автобус техник шикастланган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
22:38 / 23.05.2026