Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нодавлат суд экспертларининг ҳуқуқий мақоми белгиланади
Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Ушбу қонун лойиҳаси билан нодавлат суд экспертларининг ҳуқуқий мақоми белгиланмоқда. Илмий фаолият билан шуғулланувчи муассаса (ташкилот)ларнинг ўз фаолият йўналиши бўйича суд-экспертлик фаолиятини амалга оширишига рухсат бериш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказишда илғор хорижий тажрибадан кенг фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида суд экспертизасини тайинловчи органга (шахсга) ўз ташаббуси билан ёки давлат суд-экспертиза муассасаси раҳбарининг илтимосномасига асосан суд экспертизаси соҳасидаги хорижий давлат мутахассисларини суд эксперти сифатида жалб этиш ҳуқуқи берилмоқда.
Бундан ташқари, адвокатнинг сўрови ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ шартнома асосида давлат ва нодавлат суд экспертлари томонидан тадқиқотлар ўтказиш ва экспертлик фикрини бериш тартиблари белгиланмоқда.
Муҳокамалар чоғида фракция аъзолари қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда хорижий мамлакатларнинг суд-экспертлик фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар ўрганиб чиқилгани, мазкур лойиҳани ишлаб чиқишда инобатга олинганини алоҳида қайд этиб, ундаги нормаларни янада такомиллаштириш бўйича қатор таклиф ва тавсиялар беришди.
Қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.
Мавзуга оид
19:01 / 11.07.2026
Уй қурилишига улуш киритган шахсларнинг маблағларини ҳимоя қилиш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланди
19:51 / 30.06.2026
“Фарҳод” автоэҳтиёт қисмлар бозоридаги жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
18:40 / 23.06.2026