Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Тошкентда IT-парк лойиҳасининг 2-босқичига тамал тоши қўйди
Мирзо Улуғбек туманидаги IT-парк ҳудуди 1,5 баробар кенгайтирилади. Бу ерда Саудиянинг “Data Volt” компанияси билан ҳамкорликда 12 MW қувватли, 150 млн долларлик дата-марказ барпо этилади. Кейинги босқичларда яна 3 млрд доллар инвестиция киритилиб, қувват 500 MWга етказилади. IT-парк ҳудудида Сунъий интеллект маркази, Космос ва келажак технологиялари марказлари ҳам қурилади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 21 октябр куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган IT-парк лойиҳасининг иккинчи босқичига тамал тоши қўйди.
Лойиҳанинг биринчи босқичи икки йил олдин 200 миллион доллар инвестиция ҳисобига амалга оширилган эди. Қарийб 4 гектар майдонда 20–25 қаватли 6 та офис биноси ва замонавий конгресс-холл барпо этилганди.
Ҳозирги кунда “IT-Park” резиденти мақомини олган компаниялар сони 3200 тага етган, уларда 14 мингдан ортиқ мутахассис фаолият юритмоқда. Ўтган йили резидентлар томонидан 1,6 миллиард долларлик хизмат кўрсатилган бўлса, жорий йил якуни билан бу кўрсаткич 2,5 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.

Экспорт ҳажми эса илк бор 1 миллиард долларлик маррадан ошиши режалаштирилган.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясига мувофиқ, 300 мингдан ортиқ ёшларни ахборот технологиялари соҳасида юқори даромадли иш билан таъминлаш мақсад қилинган. Хорижий экспертлар фақатгина сунъий интеллект йўналишининг ўзида Ўзбекистоннинг салоҳиятини 10 миллиард долларга баҳоламоқда.

“Ишончим комилки, бугун тамал тоши қўйилаётган ушбу йирик мажмуа олдимизга қўйган улкан марраларни забт этишда, шунингдек, инвесторлар билан Ўзбекистон ўртасида манфаатли ҳамкорликни янада кучайтиришда муҳим ўрин тутади”, – деди давлат раҳбари.
Лойиҳага кўра, “IT-Park” ҳудуди 1,5 баробар кенгайтирилади. Бу ерда Саудия Арабистонининг “Data Volt” компанияси билан ҳамкорликда қуввати 12 мегаватт бўлган, 150 миллион долларлик дата-марказ барпо этилади. Кейинги босқичларда яна 3 миллиард доллар инвестиция киритилиб, қувват 500 мегаваттга етказилади.

Бундан ташқари, ушбу ҳудудда жами 6 та бино – Сунъий интеллект маркази, Космос ва келажак технологиялари марказлари, 2 та 20 қаватли офис биноси, шунингдек сервис ва савдо марказлари қурилади.



Мавзуга оид
07:28 / 04.12.2025
Маск: сунъий интеллект одамларни иқтисодий меҳнат заруратидан озод қилади
15:49 / 03.12.2025
Ўзбекистонда сунъий интеллект учун этик меъёр ва қоидалар жорий этилади
21:13 / 01.12.2025
“Самарқанд-2028” сунъий йўлдоши орқали олинган суратлар билан ҳаво сифатини бирламчи баҳолаш мумкин бўлади
10:41 / 01.12.2025