Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ургутда ўқувчи қизлар жанжали ортидан 12 ота-она жаримага тортилди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ мактаб ўқувчи қизлари бир-бирининг сочидан юлиб, жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат Ургут туманида кузатилгани маълум бўлди.
Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг хабар беришича, воқеа юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда ўрганилган.
Аниқланишича, жорий йилнинг 13 октябрь куни 41-умумтаълим мактабининг 9-"А" синф ўқувчиси Ф.Ф. билан 9-"Б" синф ўқувчиси Р.Г. телефон орқали гап талашган. Орадан бир кун ўтиб, 14 октябрь куни соат 14:20 атрофида улар Қоратепа маҳалласининг Сарбозор кўчасида учрашиб, ўзаро жанжаллашган.
Воқеа жойида бошқа синфдошлари ҳам бўлган. Шундан сўнг мактабда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилган.
Бошқарма маълумотига кўра, туман ИИБ ходимлари томонидан жараёнда иштирок этган жами 12 нафар ўқувчининг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
19:38 / 18.03.2026
Самарқанд вилоятининг 4 та туманида жамоат яйловлари ташкил этилади
14:31 / 13.03.2026
Статистика: иқтисодиёти энг тез ўсган ҳудудлар рўйхати
21:38 / 02.03.2026
Самарқандда ҳоким делегация таркибига оила аъзоларини қўшгани маълум бўлди
15:41 / 23.02.2026