Жиззах шаҳрида 1993 йилда туғилган икки нафар фуқаро ҳужжатсиз 400 дона MISOPROSTOL таблеткаси ва бошқа дори воситаларини 5 000 АҚШ долларига сотиш чоғида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Тадбир давомида уларга тегишли фитнес-клубда яширин цех аниқланиб, қўлбола усулда дори қадоқлаш ва сотувга тайёрлаш ишлари амалга оширилгани маълум бўлди.

Цехдан 1 та қадоқлаш ускунаси, 1 000 дан ортиқ сохта галограмма ва штрих кодлар, бўш капсулалар ҳамда тайёр маҳсулотлар мусодара қилинди.

Самарқанд шаҳрида эса 1998 йилда туғилган МЧЖ менежери психотроп моддалар мавжуд бўлган 9 800 дона дори воситасини шартли харидорга 25 млн сўмга сотиш пайтида ушланди.

Ҳар икки ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.