Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миробод туманида қурилиши тугалланмаган бинода ёнғин юз берди
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида қурилиши тугалланмаган бинонинг ертўласида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Кеча, 21 октябр куни соат 22:31 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Миробод тумани, Сарикўл кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бинонинг ертўласида ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушган.
Ёнғин-қутқарув экипажи соат 22:39 да воқеа жойига етиб келган. Ёнғин соат 22:52 да қуршаб олиниб, соат 22:58 да тўлиқ ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ертўла қисмида сақланаётган қурилиш моллари ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.