Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилда самарасиз субсидия ва имтиёзлар бекор қилинади
Президент раислигидаги йиғилишда 2026 йил учун макроиқтисодий кўрсаткичлар ва давлат бюджети параметрлари муҳокама қилинди: самараси паст субсидия ва имтиёзлар бекор қилинади, асосий солиқ ставкалари ўзгартишсиз қолади, харажатлар кескин қисқартиради. Шу билан бирга, ЯИМ 6,6 фоиз ўсиш суръати билан 150 млрд доллардан оширилиши, иқтисодиётга камида 400 трлн сўм инвестиция йўналтирилиши ва инфляция 7 фоиздан ошмаслиги прогноз қилинди.
Давлат раҳбари иштирокида ўтган кенгайтирилган йиғилишда жорий йил якунлари ва 2026 йил режалари кўриб чиқилди. Президент самарадорлиги паст бўлган субсидия ва имтиёзларни бекор қилиш, харажатлар қисмига қатъий тежамкорлик ва самарани ошириш талаб қилинишини қайд этди. Шунингдек, 2026 йил давлат бюджети лойиҳасида асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолиши айтилди.
Асосий йўналишлар:
солиқ сиёсати: 2026 йил бюджет лойиҳасида асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолади;
харажатлар сиёсати: келгуси йилда харажатлар кескин қисқартирилади, самарадорлик устидан назорат кучайтирилади;
субсидия ва имтиёзлар: самараси паст механизмлар бекор қилинади; яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ва маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтириш вазифалари қўйилди;
давлат иштирокидаги корхоналар (ДИК): дивиденд сиёсати тартибга солинади, рақобатбардошлик ва таннархни пасайтириш мақсадида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш топширилди;
халқаро лойиҳалар: Халқаро молия ташкилотлари маблағлари иштирокидаги мавжуд лойиҳаларни охирига етказибгина янги лойиҳаларга ресурс жалб қилиш тизимига ўтилади.
2026 йил бўйича прогноз кўрсаткичлар:
ЯИМ: ўсиш суръати — 6,6 фоиз, ҳажм — 150 млрд доллардан ортиқ;
инвестиция: иқтисодиётга барча манбалардан камида 400 трлн сўм йўналтириш;
инфляция: 7 фоиздан ошмайдиган даражада сақлаш.
Мавзуга оид
16:15 / 22.06.2026
“Қуёшли хонадон” доирасида фуқароларга пул тўланмаяпти. Расмий идоралар сукутда
13:31 / 13.06.2026
Қуёш панеллари эгаларига субсидия тўлаш кечикмоқда
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
17:49 / 19.05.2026