Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева ЮНЕСКО Бош конференцияси очилиш маросимида иштирок этди
У ушбу тарихий воқеа мамлакат учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 30 октябрь куни Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг расмий очилиш маросимида иштирок этди.
«Кеча “Silk Road Samarkand” Конгресс марказида ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу тарихий воқеа мамлакатимиз учун муҳим аҳамият касб этиб, Ўзбекистонни яна бир карра маданий ва гуманитар ҳамкорлик маркази сифатида намоён қилди.
Машҳур тенор Йонас Кауфман ва пианиночи Элен Мерсенинг бетакрор, ҳиссиётларга бой мусиқий чиқишлари тантанага ўзгача жозиба бахш этди», деб ёзди Саида Мирзиёева.








Мавзуга оид
23:22 / 10.07.2026
«Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида»ги Конституциявий қонун қабул қилинди
17:38 / 10.07.2026
Оғир вазиятга тушган аёллар давлат уларнинг қисматига бефарқ эмаслигини ҳис қилиши керак - Саида Мирзиёева
21:45 / 09.07.2026
Саида Мирзиёева етакчи француз компаниялари вакиллари билан учрашди
18:20 / 06.07.2026