Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Балл тизими жорий этилгандан бери қарийб 115 минг ҳайдовчига жарима баллари қўлланди
Беш ой ичида 114 мингдан ортиқ ҳайдовчи ЙҲҚ бузгани учун жарима баллари олди. ЙТҲ умумий сони 6 фоиздан кўпроқ камайди, ҳайдовчилар айби билан содир бўлган авариялар эса 31,2 фоизга қисқарди.
Фото: Kun.uz
Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати раҳбари Зоир Йўлдошев маълум қилди. Унинг таъкидлашича, жарима баллар тизими амалиётда самара бергани кузатилмоқда — шунча миқёсдаги ижобий динамика аввал қайд этилмаган.
ЙҲҚ бузилиши учун баллар қўллаш тизими Ўзбекистонда 2025 йил 1 июндан расман ишга туширилган. Лойиҳанинг дастлабки уч ойидаёқ 60 мингдан ортиқ ҳайдовчига қоидаларни бузгани учун баллар ёзилган.
Ҳозирча баллар фақат ЙҲХ ходимлари томонидан жойида қайд этилган қонунбузилишлар учун бериляпти. Кейинги йилдан эътиборан йўллардаги видеокамералар қайд этган қоидабузарликлар учун ҳам балл қўллаш режалаштирилган.
Мавзуга оид
15:05 / 19.05.2026
Пиёданинг йўлини тўсган ҳайдовчи гувоҳномасидан айрилди
12:22 / 16.05.2026
Мутлақ рекорд: Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz аниқланди
17:35 / 15.05.2026
Болалар ўтин эмас: вазият жиддий, вазирлик жим
14:07 / 08.05.2026