Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
G7 вазирлари Россиянинг Украина энергетика тизимига ҳужумларини қоралади
«Катта еттилик» мамлакатларининг энергетика вазирлари Украина энергия эҳтиёжларини таъминлаш устида ишлашини маълум қилди. Улар Россияни Украина инфратузилмасига ҳужумлар орқали аҳолига таҳдид яратишда айблади.
«Катта еттилик» (G7) давлатларининг энергетика ва атроф-муҳит вазирлари Украина энергетика тизимига қилинган Россия ҳужумларини қоралаб, унинг энергия эҳтиёжларини қондириш бўйича биргаликда ишлашга ваъда берди. «Яқинда Россиянинг Украина табиий газ инфратузилмасига қилган ҳужумлари аҳоли ва инсонлар ҳаётига таҳдид туғдирди, фуқаролик инфратузилмаси ҳамда украин халқининг энергетик хавфсизлигини заифлаштирди», — дейилади Канаданинг Торонто шаҳрида ўтказилган икки кунлик учрашув якунлари бўйича 31 октябр куни эълон қилинган қўшма баёнотда.
«G7 Украина иқтисодиёти ва аҳолиси учун энергия эҳтиёжларини таъминлаш устида иш олиб боради. Жумладан, Украинага унинг ҳаётий аҳамиятга эга энергетик инфратузилмасини таъмирлаш ва тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда давом этамиз», — дейилади вазирлар баёнотида.
Россия зарбаларида зарар кўрган энергетика инфратузилмасини тиклаш учун Канада ҳукумати Украинага қўшимча молиялаштиришни муддатидан олдин йўналтирди. Ташқи ишлар вазири Анита Ананд Украина Энергетик қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратиладиган 70 млн долларлик тўловнинг охирги қисмини тезлаштириш ҳақида қарор қабул қилинганини маълум қилди. Ушбу суммадан 10 млн доллар режадан олдин ўтказилди. Маблағлар муҳим объектларни таъмирлаш ва электр таъминоти тизимини қиш мавсумига тайёрлашга йўналтирилган.
«Қиш кириб келар экан, Россия яна муҳим аҳамиятга эга фуқаролик инфратузилмасига ҳужум қилаётган шароитда энергетик қўллаб-қувватлашга эҳтиёж жуда шошилинчдир. Шунинг учун Канада Украинанинг ҳаётий муҳим энергетик тизимларини тиклаш ва украинларни келгуси оғир ойларда қўллаб-қувватлаш бўйича саъй-ҳаракатларни жадаллаштирмоқда», — дейилган Канада ҳукуматининг веб-сайтида жума куни эълон қилинган пресс-релизда Анитанинг сўзларидан иқтибос келтирилиб.
Мавзуга оид
18:53
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
16:47
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026