Иқтисодиёт | 09:39 / 03.11.2025
7423
1 дақиқада ўқилади

1 кг палов тайёрлаш қиймати: Ўзбекистон бўйича ўртача 111 минг сўм

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил октябр ҳолатига 1 килограмм палов тайёрлашнинг ўртача қиймати мамлакат миқёсида 111 560 сўм атрофида. Энг арзон ҳудуд — Қорақалпоғистон Р. (100 196 сўм), энг қиммати — Тошкент шаҳри (119 423 сўм). Ҳудудлар орасидаги тарқоқлик 19 227 сўм.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Энг арзон 3 ҳудуд: Қорақалпоғистон (100 196), Сирдарё (106 834), Андижон (107 407). Энг қиммат 3 ҳудуд: Тошкент ш. (119 423), Фарғона (117 746), Тошкент вил. (115 130).

Қолган ҳудудлар: Бухоро (110 043), Наманган (111 027), Навоий (111 410), Жиззах (111 628), Қашқадарё (113 693), Сурхондарё (113 704), Самарқанд (114 836).

Медиана қиймат (ҳудудлар кесими): ~111 519 сўм.

Ҳисоб-китоб таркиби (1 кг палов учун): кунгабоқар ёғи — 0,3 л; пиёз — 300 г; мол гўшти — 700 г; сабзи — 1 кг; гуруч — 1 кг; нўхат — 100 г; зира — 10 г; туз — 20 г.

Бу рақамлар бир килограмм паловнинг бозордаги сотув нархи эмас. Уларда тайёрлаш ва айрим бошқа хизматлар учун харажатлар ҳам ҳисобга олингани сабабли, қиймат юқорироқ кўринади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид