Соғлом ҳаёт | 10:00 / 03.11.2025
2083
4 дақиқада ўқилади
Реклама

«Мен ғалаба қозондим»: саратонни енгиб ўтиш тарихи

Равшан Толипов 68 ёшда. 2021 йилнинг ёзи унинг ҳаётида синовли давр бўлди. Унга жиддий ташхис қўйилди ва бу – саратон эди.

Бир қарашда оддий муаммо...

2021 йил 17 август куни Равшан aка қулоғи ёнида жойлашган кичкинагина холидан қон кетаётганини пайқайди. Тезда дерматологга боради. Мутахассис текширувидан сўнг Тошкент шаҳар онкология шифохонасига йўлланма олади. У ерда дастлабки ташхис — тери меланомасининг биринчи босқичи ташхиси қўйилади. Бироқ шифокорлар аниқ хулоса учун ўсманинг ўзи олиб ташланиб, гистология текшируви ўтказилиши лозимлигини айтишади.

Шифо излаб

25-август куни Тошкент вилояти онкология шифохонасида операция бўлиб ўтди. Ўсма олиб ташланди ва намуна бир нечта лабораторияга юборилди. 27 августда лабораториядан жавоб келади: ташхис тасдиқланди — ёмон турдаги тери меланомаси. Аммо касаллик қай босқичда эканини аниқлаш учун керакли асбоб-ускуналар Ўзбекистонда йўқ экан. Текширтириш учун намунани чет элга юборишди. Биринчи навбатда парафин блоклар Ҳиндистонга жўнатилди, аммо 35 кундан сўнг келган жавобда анализ учун намуналар етарли эмаслиги айтилади.

Шундан кейин оила аъзолари Германия, Исроил, Ҳиндистон ва Туркия клиникалари имкониятларини ўрганиб чиқиб, Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Anadolu клиникасини танлайдилар. Чунки клиниканинг АҚШдаги Johns Hopkins клиникаси билан ҳамкорлиги, халқаро стандартларга амал қилиши ва беморга индивидуал ёндашуви йўлга қўйилганлиги эътиборлигини тортади. Бундан ташқари ҳар бир изоҳлар билан танишиб чиқадилар ва ижобий маълумот оладилар.

Туркиядаги синовлар

2021 йил 11 октябр ойида беморни Туркия Anadolu клиникаси онкологи Синан Карааслан қабул қилади. МРТ ва ПЭТ-КТ натижаларига кўра, лимфа тугунларини текшириш учун биопсия тавсия этилади.

18 октябрда иккинчи амалиёт ўтказилади, аммо орада ўтган вақт беморнинг фойдасига қарши ишлаган – вазият анча жиддийлашган эди. Лекин шифокорлар кечикмай қарор чиқаради: бўйин лимфодиссекцияси ўтказилади ва беморда жами 23 лимфа тугуни олиб ташланади. Шундан кейин бир йиллик терапия ишлари, ҳар 3 ойда назорат текширувлари бошланади.

Бироқ 2022 йил июнда янги муаммо аниқланади — Равшан акада паротид безига саратон хужайралари таркаганлиги сабабидан яна бир амалиёт амалга оширилади. Шундан кейин шифокорлар даво усулини ўзгартиради: таргет терапия ўрнига иммунотерапия бошланади. У ҳар 21 кунда бир марта, бир йил давомида амалга оширилади.

Умид ва инсон иродаси

Равшан Талиповнинг сўзларига кўра: «Ҳозир мен ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Ҳар ярим йилда Anadolu клиникасида текширувдан ўтаман, ҳеч қандай оғриқ ёки шикоят йўқ. Энг муҳими — чекинмаслик. Ҳатто оғир ташхис ҳам инсонни ҳаётдан воз кечишга мажбур қилмаслиги керак. Замонавий тиббиёт мўъжизалар яратади. Фақат ишонч, ирода ва сабр бўлса бас.

 Онколог Синан Карааслан, пластик жарроҳ, ҳамширалар — барчаси ўз касбларининг устаси ҳисобланади. Айниқса, координатор Мелике Ҳайдарга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз — у ҳар доим ёнимизда бўлди, ҳаммасини жонкуярлик билан ташкил қилди. Шунинг учун мен ўзимни ҳеч қачон ёлғиз ҳис қилмадим», дейди Равшан Толипов.

Бу воқеа фақат бир бемор ҳақида эмас. Бу — умид, куч, ва ҳаёт учун кураш ҳақидаги воқеа. Равшан Талиповнинг мисоли шуни кўрсатадики: ташхис ҳукм эмас. Агар инсон ишонса, замонавий тиббиёт ва инсон иродаси мужассамлигида мўъжиза ярата олади. 

Туркиядаги телефон рақами:  (+90) 530−151−4185

Тошкентдаги расмий ваколатхона: +998-99-117-76-66

Манзил: Ташкент ш. Яккасарой тумани, Ракат кўчаси 10/25 уй.
E-mail: [email protected]

Қўшимча маълумот:

anadolumedicalcenter.ru | lp.anadolumedicalcenter.ru/uz | Instagram |Facebook

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид