Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роналдунинг ўғли Португалия U16 жамоаси сафида илк голини урди
Кичик Криштиану Роналду Туркиядаги турнирда Уэлс жамоасига қарши баҳсда гол уришга муваффақ бўлди.
Кичик Криштиану Роналду Португалиянинг 16 ёшгача ўсмирлар терма жамоаси таркибидаги илк голини киритди.
15 ёшли ҳужумчи Туркияда ўтаётган Federation Cup мусобақасида Уэлсга қарши ўйиннинг 42-дақиқасида гол урди. Португалия 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди, кичик Роналду асосий таркибда майдонга тушиб, 62 дақиқа ўйнади.
Пайшанба, 30 октябр куни кичик Роналду Португалия U16 таркибида Туркияга қарши баҳсда (2:0) дебют қилган эди.
Май ойида эса у Португалиянинг 15 ёшгача ўсмирлар терма жамоаси таркибида илк бор ўйнаб, гол ҳам урган.
Кичик Роналду Саудиянинг «Ан-Наср» клуби ўсмирлар жамоасида тўп суради. Унинг отаси, 40 ёшли Криштиану Роналду — беш карра «Олтин тўп» соҳиби — 2023 йилдан бери «Ан-Наср»да ўйнайди. Португалия миллий термаси сафида ҳужумчи рекорд — 225 та ўйин ва 143 та гол — қайд этган.
Мавзуга оид
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026
Туркияга ишга чиқиш осонлашади: малака баҳолаш ва сертификатлаш бошланади
23:10 / 29.01.2026