Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чорвачиликка субсидия ва имтиёзлар 2030 йилгача узайтирилди
ПҚ–322-сон Президент қарорига мувофиқ, чорвачилик тармоғини қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилди: наслдор қорамол, қўй ва эчки импортига субсидиялар 2030 йил 31 декабргача узайтирилади. Шунингдек, ҚҚС бўйича енгилликлар, ветеринария рухсатномаларини тезлаштириш ва ер ижараси тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш механизми жорий этилади.
“Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–322-сон президент қарори (31.10.2025) билан чорвачилик соҳаси бўйича қўллаб-қувватлов чоралари белгиланди.
Чорвачилик хўжаликларига хориждан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби 2030 йил 31 декабргача амал қилади.
2026 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача, наслдор 1 кунлик жўжалар импорти учун субсидия фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан гўшт йўналишида харид қилинган жўжаларга ажратилади.
2026 йил 1 январдан 2027 йил якунига қадар тирик йирик шохли қорамол (ТИФ ТН 0102) ҳамда тирик қўй ва эчкилар (ТИФ ТН 0104) импортида:
ҳисобланган ҚҚСни 180 кунгача кечиктириб тўлаш мумкин;
тўланган ҚҚС қонунчилик тартибида қайтариб берилади (ўрни қопланади).
2026 йил 1 январдан ветеринария рухсатномаси ва сертификати 2 баравар қисқартирилган муддатда кўриб чиқилади.
Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари озуқабоп экинлар етиштириш учун электрон аукцион орқали ер участкалари ижара ҳуқуқини сотиб олиш тўловларини 5 йил давомида тенг улушларда тўлаш имкониятига эга бўлади.
Мавзуга оид
08:48 / 20.06.2026
Қумга бой Саудия нега қум импорт қилмоқда?
13:31 / 13.06.2026
Қуёш панеллари эгаларига субсидия тўлаш кечикмоқда
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
14:26 / 28.05.2026