АҚШ президенти Доналд Трамп CBS News телеканалининг «60 дақиқа» дастурига берган интервьюсида нима учун ядро қуролларини синовдан ўтказмоқчи экани ҳақида гапирди.
Трамп, 30 октябрь куни Хитой раиси Си Жинпинг билан учрашув олдидан «уруш департаментига ядро қуроллари синовини бошлашни буюргани»ни ёзганди. Журналист ундан нимани назарда тутганини сўради:
«Мен ядросизланиш ҳақида бирор нарса қилиш керак, деб ҳисоблайман. Бу масалани мен аслида президент Путин ва Си билан ҳам муҳокама қилганман. Ядросизланиш — жуда муҳим масала. Бизда дунёни 150 марта портлатишга етадиган ядро қуроллари бор. Россияда ҳам кўп, Хитойда эса ҳозирча камроқ, лекин уларда ҳам анча бор.
Ядро қуроллари қандай ишлашини билиш учун синов керак. Шунинг учун ҳам биз ҳам бошқа давлатлар сингари ядро синовларини ўтказамиз», деди Трамп.
EXTENDED INTERVIEW: President Donald Trump's extended interview with 60 Minutes' @NorahODonnell. pic.twitter.com/wFlalC5Spq
— 60 Minutes (@60Minutes) November 3, 2025
Журналист унга Шимолий Кореядан бошқа давлатлар, хусусан Россия ва Хитой ядро қуролини портлатиб синов қилмаётганини айтди. Трампга кўра, ундай эмас:
«Россия синов ўтказяпти, Хитой ҳам. Улар бу ҳақида гапирмайди, холос. Биз эса очиқ жамиятмиз. Бизда журналистлар бор, улар бу ҳақида ёзади. Улар эса йўқ. Шунинг учун биз бу ҳақида очиқ гапиришимиз керак.
Биз синов ўтказамиз, чунки улар ҳам ўтказяпти. Албатта, Шимолий Корея синов ўтказяпти. Покистон ҳам синов ўтказган.
Улар сизга бу ҳақида айтмайди, холос. Дунёда катта, синовлар кўпинча ер остида ўтказилади, шунинг учун ҳамма уларни сезмайди. Баъзан фақат озгина силкиниш сезилади, холос. Россия яқинда «бошқа даражадаги синовлар» ўтказишини айтиб, бизга бироз таҳдид қилди.
Россия синов ўтказяпти, Хитой ҳам ўтказяпти — биз ҳам шундай қиламиз. Ахир бу мантиқан тўғри-ку? Сиз ядро қурол ясайсиз, лекин уни синовдан ўтказмасангиз, қандай қилиб у ишлашини биласиз? Албатта синов ўтказиш керак»,
















