Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон, Наманган ва Фарғонада шамол кучайиши кутилмоқда
5 ноябр кундуз куни Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Аҳоли ва меҳмонлардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралди.
Фавқулодда вазиятлар хизматлари маълумотига кўра, кучли шамол кузатилиши эҳтимоли бор туман ва шаҳарларда очиқ ҳавода узоқ муддат қолмаслик, имкон қадар ишлар ва тадбирларни ёпиқ биноларда ўтказиш тавсия этилади.
Ташқарига чиққанда ниқоб (маска) ҳамда кўзни ҳимоя қилувчи воситалардан фойдаланиш, айниқса, чангли шамол бўлиши мумкин бўлган пайтларда нафас йўлларини асраш зарур.
Баланд дарахтлар, эскириб қолган электр устунлари, енгил конструкциялар ва реклама баннерлари атрофида тўпланмаслик, мустаҳкам бўлмаган том қопламалари, эшик-деразаларни мустаҳкамлаб қўйиш, йўл ҳаракатида тезликни меъёрга солиш, оралиқ масофани сақлаш ва шамол тезлиги ошиши мумкин бўлган йўл кесимларида эҳтиёткорликни кучайтириш тавсия этилади.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:35 / 04.07.2026
Наманганда нарколаборатория фош этилди
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026