Расмий тушунтиришга кўра, пенсия миқдорини ошириш ёки қайта ҳисоблаш фақат Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари орқали амалга оширилади. Жамғарма ходимлари кўчада, уйма-уй юриб ёки телефон орқали “пенсия ошириш” хизматини таклиф этмайди.
Эслатма (фуқаролар учун):
- бегона шахсларга паспорт маълумотлари, банк картаси маълумотлари ва ЖШШИР (ПИНФЛ) рақамини берманг;
- интернет/телефон орқали “пенсия ошириш”га доир ҳар қандай таклиф — ишончсиз;
- пенсияни қайта ҳисоблаш учун фаҡат расмий бўлимга шахсан мурожаат қилинг.
Шикоят ва тезкор алоқа: 1271 — Пенсия жамғармасининг ишонч телефони. 102 — ички ишлар органлари.
Фирибгарлик аломатлари кузатилса, маълумотни дарҳол ушбу рақамлар орқали етказинг.
















