Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси маълум қилишича, Шота Руставели кўчасида жойлашган BRT йўлаги орқали қатнов 81-сонли йўналиш учун қайта йўлга қўйилди. Ушбу тартиб барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан ҳамкорлик, эҳтиёткорлик ва маданиятли ҳаракатни талаб қилади.
BRT — пойтахт транспорт тизимини замонавийлаштириш, автобуслар тезлиги ва жадвал интизомини яхшилашга қаратилган муҳим инфратузилма ечимидир. Автобуслар учун ажратилган йўлакда устуворликни таъминлаш йўловчи ташиш самарадорлигини оширади.

















