Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:30 / 10.11.2025
11487
1 дақиқада ўқилади
Jeddah Tower дунёдаги энг баланд бино бўлиши кутилмоқда: 300 метр чегараси забт этилди
Келажакда баландлиги бир километрга етиши режалаштирилган Jeddah Tower минораси (Саудия Арабистони) қурилиши шу йил қайта тикланди ва ҳафтасига бир қават суръатига чиқди.
Фото: Jeddah Now
Ҳозирда 76-қават барпо этилмоқда. Кутилишича, жорий йил охиригача Jeddah Tower 83 қаватга етади, 2026 йил охирига бориб эса, агар ҳозирги суръат сақланса, 135-қаватгача қуриб битказилади. Бу даврда миноранинг баландлиги деярли икки бараварга ўсади.
Яқинда Jeddah Tower 300 метр белгисини ортда қолдириб, «ўта баланд бино» мақомини (supertall) олди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш