Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон мутахассислари халқаро космик миссияларга жалб этилади
АҚШга ташриф доирасида рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Vast компанияси вице-президенти Рич Лешнер билан учрашди. Томонлар космик технологиялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзбекистонлик мутахассисларни халқаро миссияларга жалб этиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.
Учрашувда Ўзбекистонда космик технологияларни ривожлантириш, халқаро шерикликни мустаҳкамлаш ва соҳада инсон капитали салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Вазир Шерматов фан ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш, ёш тадқиқотчилар учун имкониятлар яратиш ва мамлакатнинг халқаро космик дастурларда иштироки муҳимлигини таъкидлади.
Томонлар узоқ муддатли ҳамкорлик доирасида:
- қўшма илмий тадқиқотлар ва кадрлар алмашинуви дастурлари;
- Haven-1 орбитал станцияси миссияларида ўзбек мутахассислари иштирок этиши;
- Haven-2 лойиҳаси доирасида сунъий гравитация, ҳаётни таъминлаш тизимлари ва орбитал меъморчилик бўйича тадқиқотларга ўзбек олим-муҳандисларни жалб этиш каби йўналишларни белгилаб олди.

Шунингдек, амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида таълим, стажировка, кадрлар тайёрлаш ва қўшма лабораториялар ташкил этиш бўйича ташаббуслар илгари сурилди.
Учрашув якунида имзоланган меморандум Ўзбекистон мутахассисларининг халқаро космик дастурлар ва орбитал технологиялар лойиҳаларида иштирокини кенгайтириш бўйича кейинги қадамларни белгилайди.

Маълумот учун, Vast — АҚШдаги хусусий аэрокосмик компания бўлиб, келажакда сунъий гравитацияли станциялар ҳамда кўп модулли платформаларни ишлаб чиқишни мақсад қилган. Компаниянинг биринчи лойиҳаси — Haven-1 — кейинги авлод станциялари, жумладан Haven-2, учун пойдевор вазифасини ўтайди.
Мавзуга оид
22:24 / 16.06.2026
Трамп Европа Иттифоқи таъсирида Украина бўйича позициясини ўзгаргартирди — ОАВ
20:58 / 16.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ компаниялари вакиллари билан учрашди
19:23 / 16.06.2026
АҚШ-Эрон келишуви Нетаняҳу ва Трамп ўртасида келишмовчиликка олиб келмоқда
18:47 / 16.06.2026