Қарорга кўра, ЧҚБТ раҳбарларини рағбатлантириш натижадорликка боғланган: KPI орқали баҳоланган кўрсаткичлар асосида устама миқдори белгиланади.

Ушбу тўловлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари, шунингдек туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари харажатлар сметаларида шакллантириладиган ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан қопланади.