Россия қўшинлари Покровск устидан тўлиқ назорат ўрнатишга яқин турибди. Ярим қуршов ҳолатида қолган шаҳарга йирик кучлар олиб кирилмоқда. Россия ҳарбийлари мотоцикл ва пикапларда ҳаракатланиб, эгалланган позицияларга миномётлар ўрнатмоқда.

Alexander Kharchenko / Sputnik / Profimedia
10 ноябр куни ижтимоий тармоқларда россиялик ҳарбийлар колоннаси (мотоцикллар, автомобиллар ва пиёдалардан иборат) туман тушганидан фойдаланиб, шаҳарга кираётгани акс этган видео тарқалди. Видео геолокацияси аниқланган – у Покровскнинг жанубий чеккаларида, Новопавловка қишлоғидан кириб келишда олинган. «Украинская правда» қайд этишича, Украина қуролли кучлари колонна бўйлаб зарба беришга уринган, аммо «кучли туман шароитида буни амалга ошириш осон эмасди».

Social Media / Reuters / Scanpix / LETA

Social Media / Reuters / Scanpix / LETA
Покровскка олиб кирилган миномётлардан россиялик ҳарбийлар украин дрон операторларининг шаҳар шимолий чеккасидаги позицияларини ўққа тутишга киришган. Қолаверса, Украина қуролли кучлари қалин туман туфайли шаҳардаги вазиятни кузатиш учун разведкачи дронлардан фойдаланиши ҳам қийинлашган.

Reuters / Scanpix / LETA




















