Тошкент халқаро аэропортида божхона назорати вақтида Мумбай рейси йўловчисининг юки кўздан кечирилди. Текширув жараёнида ширинликлар қадоқлари ичига яширилган ҳолда жами 322 дона дори воситаси аниқланди. Маълумотларга кўра, сифати кафолатланмаган 5 турдаги препарат ноқонуний айланмадан олинди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний олиб киришга уринилган дори воситаларининг умумий қиймати 45 млн сўмни ташкил этади. Ҳолат юзасидан белгиланган тартибда процессуал ҳаракатлар бошланди, маҳсулотларнинг ҳақиқий таркиби ва келиб чиқишини аниқлаш мақсадида экспертизалар тайинланади.















