Бу ўзгаришлар Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни билан тартибга солинади — ҳужжат lex.uz сайтида эълон қилинган.

Армияга кимлар ва қачон боради

Армияга 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган, ҳарбий ҳисобда турадиган эркаклар чақирилади. Чақирув бир йилда бир марта — баҳорда, март–апрел ойларида ўтказилади. Ҳар бир чақирув кампаниясининг аниқ саналарини Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.

Чақирувнинг амалдаги муддатларини gov.uz порталидаги «Ҳақиқий ҳарбий хизмат» бўлимида текшириш мумкин.

Саралаш қандай ўтказилади

Ҳар бир чақирилувчи ҳарбий қисмга жўнатилишидан олдин ҳужжатлар текшируви ва тиббий кўрикдан ўтади.

1. Ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

  • шахсни тасдиқловчи гувоҳнома (ID-карта ёки паспорт);
  • ҳарбий ҳисоб гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳнома(агар бўлса);
  • маълумоти тўғрисидаги ҳужжат;
  • оилавий ҳолати ва иш ёки ўқиш жойи ҳақидаги маълумотнома;
  • хизматни кечиктириш ҳуқуқини тасдиқловчи маълумотнома (агар бўлса).
  • фото 3х4- 4 дона.

Хатоликларнинг олдини олиш ва чақирувнинг қонунийлигини тасдиқлаш мақсадида барча маълумотлар ҳарбий комиссариат базаси билан солиштирилади.

2. Тиббий текширув турли йўналишдаги шифокорлар: терапевт, хирург, невролог, психиатр, офталмолог ва бошқа мутахассислар томонидан ўтказилади.

Тиббий кўрик натижалари асосида чақирув комиссияси шахснинг хизматга яроқлилик тоифасини белгилайди:

  • «А» - ҳарбий хизматга чекловларсиз яроқли;
  • «Б» - ҳарбий хизматга айрим чекловлар билан яроқли;
  • «В» - чекланган равишда яроқли, захирага олинниши мумкин;